Миллий банк АҚШ доллари курси бўйича прогнозини эълон қилди

NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистон Миллий банки 2022 йилда молия бозорлари динамикаси бўйича кутилаётган прогнозлар ҳақида маълумот берди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
None
None

«COVID-19 билан боғлиқ бўлажак вазият, Федерал резерв тизими ва бошқа марказий банкларнинг пул-кредит сиёсатининг траекторияси, дунёда инфляциянинг тезлашиши - бу асосий омилларнинг барчаси 2022 йилдаги бозорлар динамикасини белгилайди. Жаҳон иқтисодиётининг тикланиши давом этмоқда, Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти 2022 йилда глобал ялпи ички маҳсулот 4,5 фоизга ўсишини кутмоқда. Миллий банкнинг декабр ойидаги прогнозига кўра, Қозоғистон иқтисодиёти жорий йилда нефтнинг ўртача йиллик нархи баррелига 70 доллар бўлган ҳолда 3,9-4,2 фоизга ўсади», — деди Қозоғистон Республикаси Миллий банки раиси ўринбосари Алия Молдабекова.

Эксперт валюта бозоримизга бевосита таъсир кўрсатувчи омилларга алоҳида тўхталиб ўтди.

«Биринчидан, тенге учун асосий омиллардан бири бу нефт нархи бўлиб, унинг динамикасига COVID-19 билан боғлиқ вазият катта таъсир қўрсатишда давом этмоқда. Аксарият таҳлилчиларнинг фикрича, нефт бозори истиқболлари ижобийлигича қолмоқда – талабнинг босқичма-босқич тикланиши давом этади, бу эса нефт таклифининг бироз танқислиги кузатилганда «қора олтин» нархининг ошишини билдиради. ОПЕК+ давлатларининг кейинги сиёсати ва ишлаб чиқаришни кўпайтириш суръати муҳим рол ўйнайди. Энергетика бозори учун асосий хавфлар сифатида COVID-19 билан боғлиқ вазиятнинг ёмонлашуви ва АҚШнинг Эрон нефтини экспорт қилишдаги эмбаргосининг бекор қилиниши хавфи кабиларни қайд этиш мумкин», — дея тушунтирди Алия Молдабекова.

Иккинчидан, Миллий банк раиси ўринбосари таъкидлаганидек, АҚШ Федерал резерв тизимининг келажакдаги сиёсати жаҳон молия бозорларидаги асосий мавзулардан бири бўлиб қолмоқда. Охирги учрашувдан сўнг, ставкаларни эрта ошириш бўйича умидлар сезиларли даражада ошди. Бозор 2022 йилда ФРТ ставкасини уч эмас, тўрт марта ошириш бўйича прогнозларни кўриб чиқмоқда.

АҚШ Федерал захира тизимининг ставкасининг оширилиши ривожланаётган бозорлар учун салбий омил бўлиб, АҚШ долларининг мустаҳкамланишига ва натижада капиталнинг чиқиб кетишига ва ривожланаётган мамлакатлар учун қарз олиш нархининг ошишига олиб келади. Аммо бошқа томондан, баъзи таҳлилчиларнинг таъкидлашича, 2021 йилда АҚШ долларининг глобал кучайиши аллақачон кутилганидан ҳам тезроқ курс ўсиши сценарийси учун тахминларга замин яратган.

«Шунинг учун биз молия бозорларидаги мавжуд фонни сақлаб қолган ҳолда АҚШ долларининг сезиларли даражада мустаҳкамланишини кутмаймиз. Депозитларни долларсизлаштириш/долларлаштиришнинг кейинги динамикаси ва тўлов балансининг ҳолати тенге учун ички омилларни белгилаб беради.

Нефт нархи ошганига ва Қозоғистон экспорти ҳажмини оширишга ёрдам бераётганига қарамай, импорт ҳам ўсишда давом этмоқда ва тенгега босим ўтказмоқда. Импортга қарамлик аҳоли ва бизнеснинг долларсизлашишини чекловчи сабаблардан биридир. Қайд этишни истардимки, Давлат раҳбари пул-кредит сиёсати самарадорлигини оширишга алоҳида эътибор қаратиб, барқарор иқтисодий ўсишда валюта бозорида барқарорликни таъминлаш муҳим аҳамият касб этишини аниқ таъкидлади. Ҳукумат ва Миллий банкнинг 2022 йилда ва ўрта муддатли истиқболда биргаликдаги саъй-ҳаракатлари импортга қарамликни камайтириш, барқарорлаштириш ва инфляцияни мақсадли коридор даражасига туширишга қаратилган бўлиб, бу валюта бозорида мувозанат ва барқарорликни таъминлашга хизмат қилади», - дея хулоса қилди Алия Молдабекова.

Муаллиф: Серик Сабеков

Сўнгги хабарлар