Микро RNKларни кашф этган олимлар тиббиёт бўйича Нобель мукофотига сазовор бўлдилар

ASTANA. Kazinform - Тиббиёт бўйича Нобель мукофоти бу йил кимларга насиб қилди. Улар — америкалик олимлар Виктор Амброз ва Гари Рувкун. Ушбу тадқиқотчилар микро RNKларни кашф этгани ва уларнинг ген экспрессиясини транскрипциядан кейинги тартибга солишдаги ролини ўрганганлари учун ушбу нуфузли мукофотга эга бўлди.

нобелевская премия
Фото: pixabay.com

Бу ҳақда ушбу мукофотни топширувчи Стокгольмдаги Қироллик Каролинска тиббий-жарроҳлик институти томонидан маълум қилинди.

Эслатиб ўтамиз, айни пайтда Нобель мукофоти миқдори 11 миллион швед кронасини (тахминан 900 минг евро) ташкил этади. У тиббиёт бўйича жами 114 марта ўз совриндорларига берилган ва 2023 йилгача 227 нафар ғолиб аниқланган.

Сўнгги хабарлар