Михаил Кукушкин жаҳон рейтингида 16 поғонага кўтарилди

Кукушкин
Фото: спортчининг Instagramдаги саҳифасидан

ASTANА. Кazinform — Профессионал теннисчилар уюшмаси (АТP) дунёнинг энг яхши теннисчилари рейтингини эълон қилди.

Сербиялик Новак Жокович жаҳон рейтингида ҳамон пешқадамлик қилмоқда, испаниялик Карлос Алькарас ва россиялик Даниил Медведев учинчи ўринда.

Қозоғистоннинг биринчи ракеткаси Александр Бублик 23-ўринда қолди, Александр Шевченко 56-ўриндан 57-ўринга, Денис Евсеев 177-ўриндан 178-ўринга тушиб кетди. Бейбит Жукаев 191-ўриндан 189-ўринга кўтарилди.

Ўтган ҳафтада Ноттингем челленжер турнирининг ярим финалига қадар етиб борган Михаил Кукушкин 16 поғона юқорилаб, 247-ўриндан 231-ўринга кўтарилди.

Жуфтлик баҳсларида дастлабки учликда ўзгариш йўқ: ҳиндистонлик Рохан Бопанна, австралиялик Мэттью Эбден ва америкалик Остин Крайчек ўзгаларга имнония қолдирмади.

Қозоғистонлик Александр Недовесов 48-ўриндан 49-ўринга, Андрей Голубев 63-ўриндан 69-ўринга тушиб кетди.

Шу ҳафтада Қозоғистоннинг етакчи теннисчилари Александр Бублик ва Александр Шевченко Роттердамда (Нидерландия) АТР 500 турнирида иштирок этади.

Биринчи даврада А.Бублик яна 31-ўриндаги хорватиялик Борна Чоричга қарши кортга чиқади.

Бунгача қозоғистонлик теннисчи Монпелье турнири финалида Б.Чорични мағлуб этганди.

А.Шевченконинг рақиби ҳам кучсиз эмас, дунёнинг 47-ракеткаси, хитойлик Чжан Чжичжэнь.

Агар А.Бублик ва А.Шевченко Роттердамда муваффақиятли иштирок этса, рейтингдаги кўрсаткичларини яхшилайди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Елена Рибакина жаҳон рейтингида тўртинчи ўринга кўтарилгани ҳақида хабар берган эдик.

Сўнгги хабарлар