Михаил Кукушкин Шанхай мастерс мусобақасининг иккинчи босқичига чиқди

Спорт
Фото: ktf.kz

Қозоғистонлик Михаил Кукушкин Шанхай (Хитой) мастерс турнирининг иккинчи босқичига йўл олди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Жаҳон рейтингида 245-ўринни эгаллаб турган Михаил Кукушкин мусобақани дунёнинг 81-ракеткаси, франциялик Александр Мюллер билан бошлади.

Биринчи партияда франциялик спортчи тай-брейкда 7:6 (8:6) ҳисобида зафар қучди. Кейин эса М.Кукушкин ўйин тизгинини ўз қўлига олишга муваффақ бўлди – 6:3, 6:2.

Михаил Кукушкин иккинчи босқичда дунёнинг 33-ракеткаси, британиялик Дэниел Эванс билан куч синашади.

Соврин жамғармаси 8,8 миллион АҚШ долларини ташкил қилувчи Шанхай мусобақаси 15 октябрда якунланади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Рибакина россиялик 16 ёшли теннисчини мағлуб этиб, Пекин турнирида чорак финалга чиққани ҳақида ёзган эдик.

 

Муаллиф: Ғайсағали Сейтақ

 

Сўнгги хабарлар