Михаил Кукушкин Алматидаги АТР 250 турнирининг саралаш баҳсларини муваффақиятли бошлади

ALMATY. Kazinform – Қозоғистонлик теннисчи, дунёнинг 103-ракеткаси Михаил Кукушкин Алмати шаҳрида илк бор ўтказилаётган АТР 250 турнирининг саралаш баҳсларида ғолиб чиқди.

Михаил Кукушкин Португалиядағы жарыстың жартылай финалына шықты
Фото: ҚТФ

Саралаш баҳсининг 2-ракеткаси сифатида қайд этилган М.Кукушкин жаҳон рейтингида 237-ўринда бораётган ўзбекистонлик Ҳумоюн Султоновни мағлуб этди.

1 соат 24 дақиқа давом этган баҳсда қозоғистонлик теннисчи 6:4, 6:4 ҳисобида зафар қучди. Кукушкин 3 та эйс билан бирга 5 та брейк-пойнтдан 3 тасини қайд этди. Ҳ.Султонов 3 та эйс, 1 брейк (2 брейк-пойнт) билан чекланди.

М.Кукушкин саралаш баҳсларининг финалида дунёнинг 195-ракеткаси россиялик Алибек Качмазов билан куч синашади. Агар у ғалаба қозонса, асосий турнирга йўлланма олади.

Сўнгги хабарлар