Мен шогирдларим билан фахрланаман – Қозоғистон ўсмирлар терма жамоаси сардори Ярослава Шведова

ASTANA. Кazinform – Жамоа сардори Ярослава Шведова Қозоғистон ўсмир қизлар терма жамоаси илк бор 16 ёшгача бўлганлар ўртасидаги жаҳон чемпионатига йўлланма олгани ҳақида ўз фикрини билдирди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
None

Я.Шведова терма жамоа бундай тарихий натижага эришганидан хурсанд эканлигини айтди.

«Бу жамоавий иш натижасидир. Қизларимизнинг шахсий мураббийлари Муқам Ерматов (Ариана Гогулина мураббийи), Николай Слепцов (Полина Слепцова), Вадим Шустер (Анастасия Кримкова) ва Болат Ўтемуратов бошчилигидаги Қозоғистон теннис федерацияси ҳамда умумий жисмоний тайёргарлик бўйича катта мураббий Дмитрий Костецкийга миннатдорчилик билдираман. Шу тариқа, биргаликдаги саъй-ҳаракатлар туфайли тарихий натижага эришилди. Йигитларимиз келаси ҳафта Чимкентда ўйнайди, уларга ҳам ғалаба тилайман», - дейди Я.Шведова.

photo

Ярослава Шведова Билли Жин Кинг кубоги тарихида Қозоғистон аёллар ва ўсмирлар терма жамоасини бир мавсумда жаҳон чемпионатига олиб чиққан биринчи сардор бўлди.

«Тўғри, мен хурсандман. Бу саралаш баҳсларида қизларимизга осон кечмади, фақат уларни қўллаб-қувватладим, маслаҳатларимни бердим. Ўйлайманки, бундан ҳам юқори натижаларга эришамиз. Аёллар жамоаси аъзолари катталар ва уларнинг ўзлари ҳам кўп нарсани билишади. Ўсмир қизларни доимо қўллаб-қувватлаш ва йўл-йўриқ кўрсатиш керак. Ҳар бир учрашув қийин кечди. Полина, Ариана, Анастасия - ҳамма ғалаба учун тер тўкди. Мен улар билан фахрланаман. Жаҳон чемпионати кузда бўлиб ўтади. Бу яна бир катта мусобақа бўлади. Фақат шуни айтишим мумкинки, юқори ўринлар учун бор кучимизни ишга соламиз», — деди Я.Шведова.

Эслатиб ўтамиз, қозоғистонлик ўсмир қизлар илк бор теннис бўйича жаҳон чемпионатига йўлланма олди.

photo

Муаллиф: Ғайсағали Сейтақ


Сўнгги хабарлар