Қозоғистонлик ўсмир қизлар илк бор теннис бўйича жаҳон чемпионатига йўлланма олди

None
ASTANА. Кazinform – Қозоғистоннинг теннис бўйича аёллар терма жамоаси илк бор 16 ёшгача бўлганлар ўртасидаги жаҳон чемпионатига йўлланма олди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Қозоғистон теннис федерацияси хабарига кўра, Ярослава Шведова шогирдлари Чимкентдаги Осиё-Тинч океани минтақаси саралаш турнирининг ярим финалида дунёнинг энг яхши жамоаларидан бири, ўсмирлар ўртасидаги Билли Жан Кинг кубогининг беш карра чемпиони Австралияни 2:0 ҳисобида мағлуб этишди.

Биринчи ўйинда Ариана Гогулина рақибини 7:5, 3:6, 7:5 ҳисобида мағлуб этди. У биринчи партияда 2:5 ҳисобида мағлуб бўла туриб, кетма-кет бешта геймда ғалаба қозонди.

Полина Слепцова Австралия етакчиси Тахлия Коккинисни мағлуб этди - 7:5, 6:4.

Шу тариқа, Қозоғистон ўсмирлар терма жамоаси шу йилнинг кузида бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатида 16 нафар энг яхши жамоалар қаторида иштирок этади.

Эртага, 6 май куни қозоғистонлик қизлар финалда ё Япония ёки Жанубий Корея билан тўқнаш келишади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қозоғистон ўсмирлари саралаш турнирининг 1/2 финалига чиққани ҳақида хабар берган эдик.

Александр Бублик Франциядаги турнирнинг чорак финалига чиқди.

Муаллиф: Ғайсағали Сейтақ


Сўнгги хабарлар
telegram