Теннис бўйича ЖЧ: Қозоғистонлик ўсмирлар саралаш турнирининг 1/2 финалига чиқди

None
ASTANА. Кazinform – Қозоғистон терма жамоаси Чимкент шаҳрида бўлиб ўтаётган Осиё-Тинч океани минтақасида 16 ёшгача бўлган ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионати саралаш турнирининг ярим финалга чиқди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Қозоғистон теннис федерациясининг хабар беришича, қозоғистонлик теннисчилар чорак финалда Тайпей терма жамоасини мағлуб этишди.

Дастлаб Анастасия Кримкова Ю Нинг Цайдан устун келди - 5:7, 6:3, 7:5. Рақобат шиддатли кечди ва икки ярим соат давом этди.

Полина Слепцова иккинчи ўйинда Ли Я Чуни қийинчиликсиз мағлуб этди – 6:0, 6:2.

Эртага, 5 май куни Ярослава Шведова шогирдлари финалга чиқиш учун Австралия терма жамоаси билан куч синашади. Улар Гонконгни 2:0 ҳисобида мағлуб этишди.

Осиё-Тинч океани минтақасининг энг кучли уч жамоаси жаҳон чемпионатига йўлланма олади.

Муаллиф: Ғайсағали Сейтақ


Сўнгги хабарлар
telegram