Мен имкон қадар волонтёрларни қўллаб-қувватлайман – Қасим-Жомарт Тоқаев
«Бугунги форумга мамлакатимизнинг турли ҳудудларидан ва хорижий давлатлардан кўнгиллилар махсус ташриф буюрди. Унда Халқаро ташкилотлар вакиллари, ҳурматли меҳмонлар иштирок этяпти. Барчангизга самимий миннатдорчилигимни билдираман. Кечадан бери долзарб масалалар муҳокама этилди. Йиғилиш иштирокчилари ўз фикр-мулоҳазалари билан ўртоқлашди, оқилона таклифлар билдирди. Ўзларининг самарали лойиҳаларини тақдим этди ва ўз тажрибаси билан ўртоқлашди. Буларнинг барчаси эзгу ишларни давом эттиришга катта имконият беради», – деди ҚР Президенти.
Давлат раҳбари Қозоғистонда кўнгиллилар фаолияти ҳар томонлама ривожланиб бораётганини алоҳида таъкидлади.
«Бунинг учун давлатимиз томонидан зарур шарт-шароитлар яратиляпти. Шахсан мен имкон қадар кўнгиллиларни қўллаб-қувватлайман. Мен сизнинг меҳнатингизни жуда қадрлайман. Мен бу борадаги барча ташаббусларни қўллаб-қувватлайман», – деди Қасим-Жомарт Тоқаев.
Муаллиф: Марлан Жиембай