Мексикада нефть ишлаб чиқариш платформаси ёниб кетди

Мексикада нефть ишлаб чиқариш платформаси ёниб кетди
Фото: Street Insider

Мексикада нефть ишлаб чиқариш платформасида ёнғин келиб чиқди, 9 киши жароҳат олди. Ёнғин соат 16:48 да Akal B платформасининг газ қувурлари жойлашган қисмида содир бўлган. Бу ҳақда report.az ёзган.

Қайд этилишича, ёнғин вақтида авария тизимлари ишга туширилган ва ёнғин бартараф этилган. Ҳодиса оқибатида платформанинг тўққиз нафар ишчиси жароҳатланган, улардан иккитаси плоатформа ходимлари, етти нафари эса бошқа компанияларнинг пудратчилари эди. Уларнинг ҳеч бири жиддий жароҳат олмаган, дея қўшимча қилди Мексиканинг давлат энергетика компанияси Pemex.

Сўнгги хабарлар