Мексикада минглаб одамлар сайлов ислоҳотига қарши чиқди

Энг йирик норозилик намойиши Мехико шаҳрида бўлиб ўтди. Ташкилотчиларга кўра, шаҳарнинг бош майдонидан 500 минг киши ўтган. Бироқ маҳаллий ҳукумат намойишда 90 минг киши қатнашганини даъво қилди.
Мексика парламенти аъзолари ўтган ҳафта президент Андрес Мануэль Лопес ташаббуси билан бошланган ислоҳотларни ёқлаб овоз берди. Ушбу ислоҳот Миллий сайлов институти бюджети ва ходимларини қисқартиришга қаратилган.
Аммо ислоҳотга қарши чиққанлар бу ислоҳот демократияга путур етказади ва мамлакат конституциясини бузади, деб ҳисоблайди ва Олий суддан уни рад этишни талаб қилади.
Якшанба куни Мехико шаҳрининг Сокало майдонига одамлар кўплаб йиғилишди. Намойишчилар шаҳар маркази кўчаларига ҳам чиқишди.
Мексиканинг яна бир қанча шаҳарларида норозилик намойишлари ва тинч намойишлар ўтказилди.
Мексика Сенати чоршанба куни мамлакат парламенти қуйи палатаси овоз беришдан сўнг ислоҳотни маъқуллади. Ислоҳот Президент қонунни имзолаганидан кейин кучга киради.
Мамлакатнинг амалдаги президенти Андрес Мануэль Лопес узоқ вақт давомида миллий сайловлар институтини танқид қилиб келади. Ўтган ой у мустақил ташкилотни фирибгарликда айблаган. Унинг ходимлари «сайлов қутиларига тўлдириш, (сайлов) протоколларини сохталаштириш ва овозларни сотиб олишга уринишлар»га кўз юмишаётганини айтди.
2006 йилда ўзининг биринчи сайловида Андрес Мануэль Лопес рақиби Фелипе Калдеронга ютқазди. У бир неча ой давомида сайлов натижаларини тан олишдан бош тортиб, сохталаштирилганлигини иддао қилди.
У 2012 йилги иккинчи марта сайловларда Энрике Пенья Ньетога ютқазган.
2018 йилда ғалаба қозонганидан бери Лопес институтни ислоҳ қилишни талаб қилиб келади. Унинг айтишича, агентлик ходимларини кескин қисқартириш орқали солиқ тўловчилар йилига 150 миллион доллар тежайди.