МДҲ: Ўзбекистон ва бошқа давлатларда ҳар 1000 кишига ўртача нечта енгил автомобил тўғри келмоқда

None
TASHKENT. Kazinform – Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг 1 январ ҳолатига Ўзбекистонда жисмоний шахсларга тегишли жами енгил автомобиллар сони 3 051 734 тани ташкил этмоқда. Бу ҳақда Kazinform қўмитанинг расмий Telegram-каналига таяниб хабар беради.

Маълум қилинишича, Ўзбекистон Республикасида ҳар 1000 нафар доимий аҳолига ўртача 87 та енгил автомобил тўғри келмоқда.

Бу кўрсаткич 2021 йилнинг мос даврига нисбатан 6 тага ошган.

«2022 йилнинг 1 январь ҳолатига МДҲ давлатларида ҳар 1000 нафар доимий аҳолига ўртача тўғри келадиган енгил автомобиллар сони: Россия – 328 та; Беларусь Р. – 324 та; Қозоғистон – 189 та; Қирғиз Р. – 161 та; Озарбайжон – 128 та; Ўзбекистон – 87 та; Тожикистон – 46 та», - дейилади қўмита хабарида.

Фото: https://t.me/statistika_rasmiy/3052


Сўнгги хабарлар