МДҲ мамлакатларида 5G Интернетга уланиш улуши яқин уч йил ичида 9 фоизга этади - тадқиқот

ASTANA. Kazinform - 2025 йилга бориб дунёда 5G тармоғини жорий этиш уч баробар ортади. Қозоғистон телекоммуникация соҳасининг энг муҳим вазифаларидан бири 5G Интернетни жорий этишдир, деб хабар беради Kazinform Finprom.kz ресурсига таяниб.
None

Бугунги кунда кўплаб мамлакатлар 5G ни жадаллик билан жорий қилмоқда ва ўз навбатида корхоналар ва фойдаланувчилар ушбу уланишнинг афзалликларини юқори баҳоладилар.

Statista маълумотларига кўра, Хитой ва АҚШ 5Gни жорий қилиш бўйича бошқа мамлакатлардан анча олдинда. Бугунги кунда 5G Интернет дунёнинг 652 та шаҳрида жорий этилган.

Улардан 356 таси Хитой, 296 таси эса АҚШ шаҳарларидир.

5G Интернетга уланиш бўйича бешта етакчи Филиппин (98 шаҳар), Жанубий Корея (85 шаҳар) ва Канада (84 шаҳар) бўлди.

Биринчи ўнталикка, шунингдек, Испания, Италия, Германия, Буюк Британия ва Саудия Арабистони киради.

Пандемиядан кейин 5G стандартининг жорий этилиши иқтисодиётни тиклаши ва ўсишни рағбатлантириши мумкин. Шу муносабат билан соҳанинг бир қатор таҳлилчилари турли статистик маълумотлар ва башоратларни тақдим этмоқда.

5G га ўтиш турли мамлакатларда турли тезликда давом этмоқда.

Масалан, 2025 йилга бориб ривожланган Осиё-Тинч океани минтақасида 5G тармоғининг жорий этилиши 64 фоизни, Шимолий Америкада – 63 фоизни, Хитойда – 52 фоизни, араб давлатларида – 49 фоизни, Европада – 44 фоизни ташкил этади.

Шундай қилиб, 5G ни жорий этиш давлат тараққиётининг устувор йўналишига айланиб бормоқда.

Ҳисоб-китобларга кўра, МДҲ мамлакатларида 5G интернет уланишининг улуши 2025 йил охирига келиб атиги 9 фоизни ташкил этади. Қозоғистонда ҳам бу борада салоҳият мавжуд.

Муаллиф: Даулет Изтилеу

Сўнгги хабарлар