Мажилиснинг жорий йилдаги биринчи йиғилишида ҚР Бош прокурори Январ воқеалари бўйича саволларга жавоб беради

None
ASTANА. Кazinform – Эртага, 5 январ куни соат 10:00 да Мажилиснинг жорий йилдаги биринчи умумий йиғилиши бўлиб ўтади, деб хабар беради Кazinform Мажилиснинг Теlegram-каналига таяниб.

Йиғилишда депутатлар Қозоғистон Республикаси Бош прокурори Берик Асиловнинг «Янги Қозоғистон» депутатлик гуруҳининг январ воқеаси юзасидан берган саволига оғзаки жавобини тинглайди.

Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафта Мажилис депутати Едил Жанбиршин тегишли куч тузилмалари ва давлат органлари раҳбарларидан Парламентга келиб, январ воқеалари юзасидан халқни ўйлантираётган саволларга жавоб беришни талаб қилган эди.

Шунингдек, соат 9:00 да бино фойесида Бош прокуратура, Ички ишлар ва Мудофаа вазирликлари томонидан махсус кўргазма ташкил этилади.

Тўғридан-тўғри эфирни Мажилиснинг расмий сайти ва YouTube канали, «Хабар 24» телеканали, www.zakon.kz, www.inform.kz, www.tengrinews.kz, www.bag.kz сайтларида томоша қилиш мумкин.


Сўнгги хабарлар