15:32, 09 Июнь 2022 | GMT +5
Маймун чечаги инфекциясининг биринчи ҳолатлари Бразилия ва Грецияда аниқланган
NUR-SULTAN. Кazinform - Бразилия ва Грецияда маймун чечаги вирусининг биринчи ҳолатлари тасдиқланди, дея хабар беради Кazinform мухбири Тhе Brazilian Report ва Greek Sity Timesга таяниб.

Бразилия Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, Португалиядан қайтган беморда маймун чечаги билан касалланишнинг биринчи ҳолати қайд этилган. 20 майга келиб инфекция белгилари кучайди: иситма, танадаги оғриқ, тери тошмаси. Бемор кузатув остида.
Грецияда ҳам вирусни юқтириш ҳолати аниқланган.
Чоршанба куни Греция миллий соғлиқни сақлаш агентлигининг баёнотига кўра, Португалиядан келган саёҳатчи вирусни юқтиргани тасдиқланди. Бемор касалхонага ётқизилган, унинг соғлиғи барқарор деб баҳоланмоқда. Таҳлил намуналари кейинги синов учун юборилди.
Аввалроқ Европа ва Шимолий Америкада маймун чечаги касаллигининг 780 тага кўпайиши хабар қилинган эди.
Муаллиф: Рустем Қожибаев