Майкл Жорданнинг кроссовкалари 2,2 миллион долларга сотилди
Air Jordan 13 кимошди савдосига қўйилган Майкл Жорданнинг энг қиммат буюмларидан бирига айланди. Sotheby’s ауксион уйи унинг қийматини 2 миллион доллардан 4 миллион долларгача баҳолаган.
Спортчи 1998 йилда НБА финалида кийган футболка ўтган йили 10,1 миллион долларга сотилган эди.
2021 йилда Жорданга тегишли Nike Air Ships кроссовкалари аукционда 1,47 миллион долларга сотилди.
Сешанба куни сотилган Air Jordan 13, баскетбол юлдузи 1997/98 йилги мавсумда «Чикаго Буллз» билан сўнгги чемпионатида киийган. Ўшанда Жордан 1998 йилги НБА финал сериясининг иккинчи ўйинида 37 очко тўплаган ва бунинг эвазига «Чикаго Буллз» «Юта Джаз»ни 93:88 ҳисобида мағлуб этганди. Ушбу ўйин воқеаларига кўра, жамоадаги мега юлдузнинг сўнгги мавсумига бағишланган «Сўнгги рақс» ҳужжатли филми суратга олинди.
Бу Жордан учун олтинчи НБА чемпионлиги бўлди ва у бешинчи марта MVP (Most Valuable Player – энг қиммат ўйинчи) деб топилди.
Sotheby's аукцион уйи маълумотларига кўра, иккинчи ўйиндаги ғалабадан сўнг Жордан кийим алмаштириш хонасида тўп тарқатувчига йўқолган курткани топгани учун миннатдорчилик белгиси сифатида кроссовкалар совға қилган.
Майкл Жордан олтита НБА финалини, иккита Олимпия олтин медалини ва бошқа кўплаб мукофотларни қўлга киритди. У барча даврларнинг энг буюк спортчиларидан бири ҳисобланади.
Фото: SOTHEBY'S