Майами теннис турнири: Қозоғистонлик Михаил Кукушкин иккинчи босқичга чиқди

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform – Қозоғистонлик, дунёнинг 159-ракеткаси Михаил Кукушкин Майами АТP Мasters 1000 турнирининг иккинчи босқичига чиқди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Асосий турнирга саралаш босқичидан қўшилган қозоғистонлик теннисчи илк босқичда дунёнинг 42-ракеткаси голландиялик Ботик Ван де Зандшульп билан куч синашди.

Рақиблар бунгача бир марта тўқнаш келишган ва унда М.Кукушкин ғалаба қозонган.

Бу сафар Михаил 6:4, 6:4 ҳисобида ғалаба қозонди.

Бир соат 51 дақиқа давом этган баҳсда М.Кукушкин эйс амалга оширмади, аммо 12 та брейк-пойнтнинг учтасидан унумли фойдалана олди. Рақиб 4 эйс, 1 брейк (12 та брейк) билан чекланди.

М.Кукушкин иккинчи босқичда дунёнинг 13-ракеткаси америкалик Тейлор Фриц билан куч синашади. Т.Фриц яқинда Индиан Уэллс Мастерс мусобақасида ғолиб чиқди.

Муаллиф: Елжан Ерали

Сўнгги хабарлар