Майами тарихидаги энг қиммат шартнома: Цукерберг 170 миллион долларга қаср сотиб олди

ASTANА. Кazinform — Меtа асосчиси Марк Цукерберг ва унинг рафиқаси Присцилла Чан Флорида штатидаги Индиан Крик сунъий оролидан 170 миллион долларга қаср сотиб олди. Бу шартнома Майами тарихидаги энг қиммат олди-сотди шартномаси бўлди, деб хабар беради Bloomberg.

Цукерберг
Фото: AZƏRTAC

Кўчмас мулк вакилларининг таъкидлашича, шартннома миқдори жуда кам бўлса-да, элита уй-жой бозорида 100 миллион доллардан ортиқ шартномалар сони ортиши кутилмоқда.

Индиан Крик ороли Флорида жанубидаги Майами-Дэйд округида жойлашган. У XX аср бошларида яратилган ва тахминан 120 гектар майдонни эгаллайди. Бу ҳудуд бой мулк эгаларининг кўп тўпланиши туфайли "миллиардерлар бункери" номи билан танилган.

Оролдаги кўчмас мулк эгалари орасида Amazon асосчиси Жефф Безос, инвесторлар Карл Айкан ва Жаред Кушнер бор.

Ўтган йили Цукербергнинг шахсий бойлиги Bloomberg миллиардерлар индексида биринчи марта 200 миллиард доллардан ошди. Бизнесменнинг бойлиги асосан Meta Platforms Inc акцияларининг рекорд даражадаги нархи туфайли ошди.

Эслатиб ўтамиз, Марк Цукерберг хотинига ҳайкал ўрнатди.

Сўнгги хабарлар