10:07, 03 Июль 2021 | GMT +5
Матрица: «қизил» зонада 3 та шаҳар ва 5 та вилоят мавжуд
NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистон Ҳукумати ҳузуридаги Қозоғистонда коронавируснинг олдини олиш бўйича идоралараро комиссияси 2021 йил 3 июл ҳолатига кўра Қозоғистон ҳудудларидаги эпидемиологик вазиятни баҳолаш матрицасини эълон қилди, деб хабар беради Kazinform.
«Қизил» зонада: Нур-Султан, Алмати, Чимкент шаҳарлари ва Ақмола, Атирау, Ғарбий Қозоғистон, Қарағанда, Манғистау вилоятлари.
«Сариқ» зонада: Ақтўбе, Қостанай, Қизилўрда, Павлодар вилоятлари.
«Яшил» зонада: Алмати, Жамбил, Шимолий Қозоғистон, Туркистон ва Шарқий Қозоғистон вилоятлари.