Масофадан ишлаш мазаси: Apple ходимлари офисига қайтишни истамаяпти

LONDON. BBC – Kazinform – Apple ходимлари офисга қайтиб ишлашга қарши кампания бошлашди, деб хабар беради Kazinform BBC рус хизматига таяниб.
None
None

Ўтган ҳафта компания ходимларига кўпчилик ходимлар сентябрга қадар ҳафтасига уч кун офисда бўлишлари кераклиги сўралиб хат тарқатилганди. Бош директор Тим Кукнинг айтишича, бу компанияда норозилик ва ҳатто ишдан бўшатишларни келтириб чиқарди.

Ходимлар ўртасида тарқалган ички хатни олган Verge нашри маълумотларига кўра, Apple ходимлари кўпроқ мослашувчан соатларни талаб қилмоқда. Барчани офисга қайтаришни истаган компаниянинг амалдаги сиёсати туфайли баъзи ходимлар ишдан кетишга мажбур бўлишди, дейилади хатда.

«Мослашувчан жадваллар берадиган инклюзивликсиз биз оиламиз, соғлигимиз, ишимиз ва Appleда ишлашимиз танлови олдида турганимизни ҳис қиламиз», - дейилади мактубда.

«Сўнгги бир йил ичида бизни нафақат эшитмади, балки бизни очиқдан-очиқ эътиборсиз қолдиришди», - дея қўшимча қилди норози ходимлар. Улар менежмент билан мослашувчан соатларда ва масофадан туриб ишлашда «алоқа етишмаслиги»ни айтиб шикоят қилишмоқда.

Шунингдек, офисда ҳафтада уч кун ишлаш талаби барча ходимларга таалуқли эканлиги ва офисдан ташқарида ишлай олмайдиганлар 4-5 кунга чиқиши кераклиги аниқланганлиги таъкидланган.

Ходимлар эса ўзларининг жавобларида қуйидагиларни талаб қилишади: ҳар бир жамоа масофадан туриб ишлаш ва жадвал бўйича ўз қарорини қабул қилиши керак; барча ходимлар масофадан туриб ишлаш мавзусидаги сўровномада қатнашишлари шарт; ишдан бўшаганлар билан хайрлашув суҳбатларида масофадан туриб ишлаш кадрлар алмашинувига таъсир қилиши ёки қилмаслигини сўраш керак; узоқ муддатли ишлаш ва офис ишларининг атроф-муҳитга таъсирини таққослаш учун ўрганиш керак.

Шу каби кўрсатмалар яқинда Google ходимларига ҳам берилди, улар сентябргача ҳафтада уч кун идорага бориб ишлаш режимига қайтишлари керак. Бошқа интернет компаниялари офис ишларига қайтиш борасида анча эркинроқ позициядадирлар. Масалан, Facebook видеоалоқа соҳанинг келажаги деб билишини эълон қилди, шунинг учун ходимлар ўз иш жойларига қайтишлари шарт эмас.

Сўнгги хабарлар