Маслиҳат вакилларини қўшма қонунчилик ишига жалб этиш жуда муҳим – ҚР Сенати раиси

None
Фото: senate.parlam.kz
ASTANА. Кazinform – ҚР Сенати спикери Маулен Ашимбаев раислигида Палата Бюросининг йиғилиши бўлиб ўтди, дея хабар беради Каzinform ҚР Парламенти Сенати матбуот хизматига таяниб.

Унда депутатлар Давлат раҳбари томонидан Мурожаатномада белгилаб берилган вазифаларни инобатга олган ҳолда, янги сессиядаги палата фаолиятининг устувор йўналишларини муҳокама қилдилар. Шунингдек, тадбир давомида Сенатнинг 14 сентябрь куни бўлиб ўтадиган мажлиси кун тартиби белгилаб олинди.

Бюро мажлисида депутатлар VIIІ чақириқ Парламентнинг ІІ сессияси учун Сенатнинг янгиланган асосий ҳаракат режасини муҳокама қилдилар. Шу муносабат билан Маулен Ашимбаев сенаторларни очиқ ва шаффоф форматда ишлашга, ҳамкасблари ва экспертлар ҳамжамияти билан ҳамкорликда мулоқот форумларида фаол иштирок этишга чақирди.

«Сенатнинг ІІ сессиядаги асосий тадбирлар режаси Давлат раҳбарининг халққа Мурожаатида белгиланган вазифаларни инобатга олган ҳолда ишлаб чиқилган. Бу тадбирлар манфаатдор томонлар, экспертлар, турли соҳа мутахассислари, бизнес вакиллари иштирокида очиқ ўтказилиши керак. Қўшма қонунчилик ишига Маслиҳат вакилларини фаол жалб этиш ҳам муҳим», — деди Маулен Ашимбаев.

Эслатиб ўтамиз, Сенатнинг бўлажак мажлисида депутатлар халқаро хизматга оид бир қатор қонунларни кўриб чиқадилар.

Шу билан бирга, Бюро мажлисида Мажилис томонидан қабул қилинган қонунлар Сенатнинг доимий комиссияларига тақдим этилади.


Сўнгги хабарлар
telegram