16:24, 18 Февраль 2022 | GMT +5
Март ойида қозоғистонликлар неча кун дам олади
NUR-SULTAN. Kazinform – 2022 йил март ойида қозоғистонликлар 12 кун дам олади, деб хабар беради Kazinform.

Бу йил Халқаро хотин-қизлар куни 8 март сешанба кунига тўғри келади ва дам олиш куни ҳисобланади. Душанба куни – 7 март дам олиш учун иш куни 5 март - шанба кунига ўзгартирилди.
2022 йилда дам олиш кунларини ўзгартириш тўғрисидаги қарор ўтган йилнинг октябр ойида ўша пайтдаги Бош вазир Асқар Мамин томонидан имзоланган эди. Шунга кўра, қозоғистонликлар 5 март куни ишлайди ва Халқаро хотин-қизлар кунида 6, 7 ва 8 март кунлари уч кун дам олади.
19-20 март кунлари шанба ва якшанба кунларига тўғри келади ва Наврўз байрами шарафига 21, 22 ва 23 кунлари дам олади.
Шундай қилиб, қозоғистонликлар март ойида шанба ва якшанба кунларини ҳисобга олган ҳолда 12 кун дам олади.