Марказий Осиёнинг энг яхши шаҳри аниқланди
Global Cities Index 2025 рейтингига кўра, Алмати Марказий Осиёдаги энг яхши шаҳар деб топилди, деб хабар беради Kazinform.

Oxford Economics - мустақил иқтисодий маслаҳатчи ҳисобланади.
Уларнинг 2025 йилда янгиланган Global Cities Index шаҳарлар дуч келадиган таркибий кучли томонлар, имкониятлар ва муаммоларни баҳолайди. Баҳолаш беш тоифадаги қатор кўрсаткичлар бўйича ўтказилади: иқтисодиёт, инсон капитали, ҳаёт сифати, экология ва бошқарув.
Дунёнинг 1000 та шаҳарлари рўйхатида Алматиа 258-ўринни эгаллади. Бундан ташқари, инсон капитали тоифасида шаҳар 64-ўринни эгаллади. Айни пайтда жанубий пойтахт Марказий Осиёда биринчи ўринда туради.
Астана ва Чимкент шаҳарлари ҳам рейтингдан жой олди ва мос равишда 276 ва 534-ўринларни эгаллади.
Марказий Осиё шаҳарлари
- Алмати 258-ўрин
- Астана 276-ўрин
- Тошкент 471-ўрин
- Бишкек 498-ўрин
- Чимкент 534-ўрин
- Ашхобод 623-ўрин
- Душанбе 683-ўрин
Топ 10
АҚШнинг бешта шаҳри дунёдаги энг яхши шаҳарлар ўнталигига кирди.
- Нью-Йорк
- Лондон
- Париж
- Сан-Хосе
- Сиэтл
- Мельбурн
- Сидней
- Бостон
- Токио
- Сан-Франциско