Марказий Осиёда ёввойи фауна ва флорани сақлаш тўғрисидаги декларация қабул қилинди
SAMARQAND. Kazinform – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон экология вазирлари Марказий Осиёдаги ёввойи фауна ва флорани сақлаш тўғрисидаги декларацияни имзоладилар, деб хабар беради Kazinform агентлиги мухбири.
Ҳужжат Самарқандда бўиб ўтган CITES иштирокчиларининг 20-конференцияси доирасида қабул қилинди.
Декларацияда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш идоралари, божхона ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, шунингдек, суд тузилмалари ўртасидаги мувофиқлаштиришни кучайтириш режалари ўрин олган. Бундан ташқари, мамлакатлар ёввойи флора ва фаунани сақлаш бўйича мониторинг гуруҳлари тузишга келишиб олдилар.

Шу билан бирга, конференция давомида томонлар тезкор ахборот алмашинуви ва чегара ҳудудларида ҳамкорликни мустаҳкамлаш имкониятларини муҳокама қилдилар.
Муаллиф: Алихан Асқар