Марказий Осиё ва Форс кўрфази араб давлатлари транзит салоҳиятини ошириш ниятида
TASHKENT. Kazinform – Тошкентда “Марказий Осиё – Форс кўрфази” ҳамкорлик кенгаши саммити арафасида минтақавий таҳлил марказларининг биринчи форуми бўлиб ўтди, деб хабар беради Kazinform ахборот агентлигининг Ўзбекистондаги мухбири Алихан Асқар.

Тадбирда Марказий Осиё ва БАА, Баҳрайн, Қувайт, Уммон, Қатар, Саудия Арабистони экспертлари иштирок этди. Келгусида ҳамкорликни мустаҳкамлашга ҳисса қўшиши мумкин бўлган йўналиш ва лойиҳалар ҳолатига баҳо бердилар.

Форум иштирокчилари таъкидлаганидек, Форс кўрфази мамлакатлари глобал сиёсат, сармоя ва иқтисодиётда ўзига хос ўринга эга. Шунга кўра, ушбу салоҳиятдан фойдаланиб, Марказий Осиё ва Форс кўрфазидаги араб давлатлари ўзаро алоқаларни мустаҳкамлашдан манфаатдор.
“Икки ҳудуд энди бир-бирини чуқур ўргана бошлайди. Шу боис, ушбу форматдаги учрашувлар мутахассисларга ахборот алмашиш ва келажакдаги ҳамкорлик йўналишларини аниқлашга ёрдам беради. Ўз фикр-мулоҳазаларимизни билдирдик. Умуман мамлакатлар ҳақида турлича қарашлар мавжуд. Буни ташқаридан эмас, ичкаридан кўриш давлатлар ўртасидаги яқин муносабатларга замин яратади, деб ўйлайман”, – дейди ҚР Президенти ҳузуридаги ҚСТИ директори ўринбосари Асқар Нурша.
Саммит Марказий Осиё давлатлари ўртасида минтақалараро ҳамкорликни кучайтириб, минтақанинг глобал аҳамиятини мустаҳкамлашга хизмат қилади. Бу алоқаларни чуқурлаштириш учун янги имкониятлар очади. Мутахассислар Самарқанддаги саммит минтақанинг транзит салоҳиятига янги суръат бағишлашига ишонч билдирмоқда.
“Сўнгги йилларда “Марказий Осиё+” форматидаги учрашувлар тез-тез ўтказилмоқда. Бу минтақанинг муҳимлигини кўрсатади. Биз билан мулоқот ўрнатиш, иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлаш истагида бўлган мамлакатлар географияси кенгайди. Марказий Осиё бугун улкан бозорга айланиб, янги имкониятлар очмоқда. Форс кўрфазидаги араб мамлакатлари мутахассислари билан мулоқотимиз муваффақиятли ўтди. Бу учрашув анъанага айланиши мумкин”, – деди Марказий Осиё халқаро тадқиқотлар институти эксперти Умрбек Юсупов Kazinform мухбири саволига жавоб берар экан.