“Марказий Осиё – Хитой” II саммити бошланди

ASTANA. Kazinform – Астана шаҳридаги Мустақиллик саройида “Марказий Осиё – Хитой” II саммити бошланди.

II Central Asia – China Summit begins in Astana
Photo credit: Soltan Zhexenbekov / Kazinform

Тадбирда Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев, Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев, Қирғизистон Президенти Садир Жапаров, Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов ва Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон иштирок этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, биринчи “Марказий Осиё – Хитой” саммити 2023 йил 19 май куни Хитойнинг Сиань шаҳрида бўлиб ўтган эди. Ўшанда Қасим-Жомарт Тоқаев Қозоғистонда иккинчи “Марказий Осиё – Хитой” саммитини ўтказишга тайёрлигини билдирган эди. Саммит якунлари бўйича Сиань декларацияси имзоланди ва иккинчи саммитни 2025 йилда Қозоғистонда ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Куни кеча пойтахтда II саммит арафасида Қозоғистон ва Хитой ўртасидаги интеграцияга янги суръат бахш этадиган бир қатор муҳим тадбирлар ташкил этилди. Хусусан, “Марказий Осиё – Хитой: энергетика” форуми ташкил этилди.

Қозоғистонда Хитой компаниялари иштирокида қайта тикланадиган энергия манбалари бўйича 30 та лойиҳа амалга оширилаётгани маълум қилинди.

“Марказий Осиё – Хитой” иккинчи саноат ва сармоявий ҳамкорлик форумида Қозоғистон ва Хитой ўртасида умумий қиймати қарийб 25 миллиард АҚШ долларига тенг 60 га яқин турли шартномалар имзоланди.

Бундан ташқари, “Яхши қўшничилик ва дўстлик: келажак сари биргаликда қадам ташлаш” мавзусида “Хитой-Марказий Осиё” гуманитар алмашинув форуми ташкил этилди.

Бугун Марказий Осиё – Хитой ишбилармонлар кенгашининг иккинчи йиғилиши бўлиб ўтмоқда.

Сўнгги хабарлар