Марказий Осиё давлатлари шаклланган мустақил давлат эканликларини исботладилар - Қасим-Жомарт Тоқаев

Тоқаев
Фото: Ақорда

ASTANA. Кazinform - Марказий Осиё мамлакатлари тараққиётнинг янги тарихий даврида кўплаб синов ва қийинчиликларни бошидан кечирди. Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаевнинг «Egemen Qazaqstan» газетасида чоп этилган “Марказий Осиё ренессанси: барқарор тараққиёт ва фаровонлик йўли” сарлавҳали мақоласида айтилган.

“Марказий Осиё минтақаси асрлар давомида ягона геосиёсий ва маънавий макон сифатида танилган. Бу табиий ресурслар ва инсон капиталига, маданий ва тарихий меросга бой минтақадир. Кўчманчи ва ўтроқ турмуш тарзининг уйғунлиги бу ердаги иқтисодий тизимнинг асоси бўлибгина қолмай, балки минтақанинг ўзига хос сиёсий-ҳуқуқий маданияти ҳамда ҳар қандай ўзгаришга ўзининг мойиллиги ва қаршилиги билан ажралиб турадиган қадриятлар мажмуини шакллантиришга хизмат қилди. Марказий Осиё маконида турли империяларнинг вужудга келиши ва парчаланиши, сиёсий ва иқтисодий моделларнинг табиий ривожланиши гувоҳи бўлган, лекин у ўзига хослигини сақлаб қолган. Халқимиз қадимдан турли цивилизациялар билан мулоқот қилиш, алоқа ўрнатиш имконига эга бўлган. Бунинг натижасида мазкур ҳудуд ўзининг этник-маданий ва маънавий хусусиятларини сақлаб қолган ҳолда, Буюк Ипак йўли ва бутун Евроосиё тарихида ҳал қилувчи рол ўйнади”, — дейилади Давлат раҳбари мақоласида.

Президент таъкидлашича, тараққиётнинг янги тарихий даврида Марказий Осиё давлатлари кўплаб синов ва қийинчиликларни бошидан кечирди. Бироқ Марказий Осиё республикалари “шаклланмаган давлатлар” ёки ailed states деб аталадиган гуруҳга қўшилади, деган пессимистик тахминлар ўз тасдиғини топгани йўқ. Минтақа давлатлари шаклланган мустақил давлат эканликларини исботлаб, халқаро ҳамжамиятда муносиб ўрин эгалладилар.

“Халқимизнинг ҳамжиҳатлиги, донолиги туфайли ҳудудий яхлитлигимиз, эркинлигимиз ва суверенитетимиз мустаҳкамланди. Бугун минтақадаги ҳар бир давлатнинг давлат қурилиши, бозор иқтисодиётини ривожлантириш, маданий меросни тиклаш, миллий ўзликни шакллантириш борасида ўзига хос тажрибаси бор, десак муболаға бўлмайди. Жамоат ва давлат институтлари модернизация қилинди. Ривожланган инфратузилма ва саноат тармоғи яратилди, минглаб километрлик янги темир йўл ва автомобиль йўллари қурилди, муҳим ижтимоий объектлар барпо этилди. Очиқлик ва инновацияларга бўлган ёндашувимиз миллий иқтисодиётларимиз изчил ўсиши ва жаҳон иқтисодий муносабатларига интеграциялашувини таъминлади. Таълим, соғлиқни сақлаш ва пенсия таъминоти тизимларини режали ривожлантириш аҳолининг ижтимоий-иқтисодий аҳволини сезиларли даражада яхшилашга хизмат қилди”, — деди Қасим-Жомарт Тоқаев.

Сўнгги хабарлар
telegram