12:50, 12 Август 2022 | GMT +5
Марказий Осиёдаги ноёб масжид тинчлик ва барқарорликка ҳисса қўшишига ишонаман – Назарбоев
NUR-SULTAN. Kazinform - Бугун Қозоғистон пойтахтида ўз эшикларини очган Марказий Осиёдаги энг катта масжид Нур-Султаннинг бош масжиди деб аталади. Бу ҳақда Нурсултон Назарбоев Бош масжиднинг очилиш маросимида айтиб ўтди, деб хабар беради Kazinform.

«Бугун, муқаддас жума куни пойтахтимизда улуғ масжид очилмоқда. Бу пойтахтимиз Нур-Султаннинг бош масжиди деб аталади. Мустақиллик даврида бизни қўллаб-қувватлаган, юртимизни фаровон қилган Аллоҳ таолонинг марҳамати билан ушбу масжид қурилишини бошладик. Бу нафақат пойтахтимиз, балки бутун мамлакатимиз, бутун мусулмон жамоатчилиги учун муҳим воқеадир»
, – деди Елбасы масжиднинг очилиш маросимида.
Нурсултон Назарбоев истиқлол йилларида пойтахтда кўплаб бинолар қурилгани ва уларнинг барчаси энг сара иншоотлар эканини таъкидлади.
«Ушбу масжиднинг ўрни беқиёс, деб ҳисоблайман. Мустақиллик олган кундан бошлаб юртимизнинг ҳар бир гўшасида кўплаб масжидлар очилиб, халқни хурсанд қилаётгани барчамизга маълум. Уларда ўқилган дуоларни Аллоҳ қабул қилсин. Мен ушбу масжиднинг тамал тошини иштини 2019 йилнинг март ойида, Давлат раҳбари сифатидаги ваколатим тугашидан бир кун аввал қўйганман. Ўша пайтда ёнимда ҳозирги Президентимиз Қасим-Жомарт Тоқаев бор эди. Аллоҳ таолога илтижо қилиб, шукроналик билдириб, халқимиз мустақиллиги, юртимиз озодлиги абадий бўлишини тилаймиз. Эзгу динимизни қўллаб-қувватлашни мусулмонлик бурчим, халқим олдидаги фарзандлик бурчим деб билганман»
, - деди Нурсултон Назарбоев.
Қозоғистон Республикасининг Биринчи Президенти масжидлар бутун дунёда бўлгани каби Қозоғистонда ҳам катта маънавий-ижтимоий аҳамиятга эга эканини таъкидлади. У масжид ислом динининг асосий қадриятларини тарғиб қилиш ва эзгу ниятли жамиятни бирлаштиришини таъкидлади.
«Менимча, бу миссия бугунги кунда айниқса муҳим ва долзарбдир. Катта, бетакрор масжид бутун Марказий Осиёда тинчлик ва барқарорликка ҳисса қўшишига ишонаман»
, — деди Нурсултон Назарбоев.