12:14, 13 Апрель 2023 | GMT +6
Марказий Осиёда қайси мамлакат шифокорлари энг кўп маош олади
ASTANA. Kazinform - Қозоғистон шифокорлари бу кўрсаткич бўйича Марказий Осиёда биринчи ўринда. Бу ҳақида Kazinform Asia-Plusга таяниб хабар беради.
Энг юқори маош қозоғистонлик шифокорларга тегишли бўлиб, 416 минг тенге ёки 923 АҚШ долларига тенг.
Иккинчи ўринда - туркманистонлик шифокорлар. Уларнинг ўртача маоши 548-1580 манат ёки 156-451 АҚШ долларини ташкил қилади.
Учинчи ўринда - Ўзбекистон шифокорларининг ўртача маоши 2,6 млн сўмга ёки 231 АҚШ долларига тенг.
Тўртинчи ўринда – қирғизистонлик шифокорлар. Уларнинг ўртача маоши 19,3 минг қирғиз сўми ёки 221 АҚШ долларига тенг.
Энг паст маошни тожикистонлик шифокорлар оляпти. Уларнинг ўртача маоши 1550 сомоний ёки 142 АҚШ долларига тенг.