Марказий Осиё давлатлари ва Хитой Ташқи ишлар вазирлари Ахборот коммюникесини қабул қилди

ASTANA. Kazinform – Қозоғистон Республикаси Бош вазири ўринбосари – Ташқи ишлар вазири Мурат Нуртилеу бошчилигидаги Қозоғистон делегацияси «Марказий Осиё – Хитой» форматидаги Ташқи ишлар вазирликларининг 4-кенгаши ишида иштирок этди, дея хабар беради Kazinform ҚР Ташқи ишлар вазирлигига таяниб.
None

Кун тартибига кўра, Вазирлар учрашуви иштирокчилари май ойида Сиань шаҳрида бўлиб ўтадиган «Марказий Осиё – Хитой» биринчи саммитига тайёргарлик кўриш масалаларини, ушбу мулоқотда иштирок этувчи давлатлар ўртасидаги турли йўналишдаги ҳамкорликнинг истиқболлари ва контурларини муҳокама қилдилар, шунингдек, долзарб халқаро муаммолар юзасидан фикр алмашилди.

photo

Вазир М. Нуртилеу ўз нутқида товар айирбошлаш ҳажмини ошириш, экспорт товарлари номенклатурасини кенгайтириш, транспорт инфратузилмасини яхшилаш, озиқ-овқат хавфсизлиги соҳасида ҳамкорликни мустаҳкамлаш, сув масалалари бўйича ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича саъй-ҳаракатларни бирлаштириш, маданий-гуманитар ҳамкорликни кенгайтириш ва минтақавий ҳамкорликни ривожлантириш муҳимлигини таъкидлади.

«Қозоғистон минтақавий мулоқотимизни ривожлантиришга катта аҳамият беради ва аниқ лойиҳа ва дастурларни амалга ошириш учун фаол ҳамкорлик қилишга тайёр. Савдо-иқтисодий ҳамкорлик ўзаро манфаатли шерикликнинг асосий таянчларидан бири бўлиб, Марказий Осиё давлатлари Хитойга экспорт ҳажмини босқичма-босқич ошириш учун етарли салоҳиятга эга», – деди М. Нуртилеу.

photo

2022 йилда Марказий Осиё мамлакатлари билан ХХР ўртасидаги товар айирбошлаш бўйича режалаштирилган 70 миллиард АҚШ доллари даражасидаги кўрсаткичларга муддатидан аввал эришилгани бу мавжуд салоҳиятдан далолат бериши қайд этилди. Шу билан бирга, Қозоғистон ва Хитой ўртасидаги товар айирбошлаш 2022 йилда 24 миллиард АҚШ долларидан ошди, бу 2021 йилга нисбатан 34 фоизга кўпдир.

photo

Кенгаш якунларига кўра, Марказий Осиё давлатлари ва Хитой ташқи ишлар вазирларининг Ахборот коммюникеси қабул қилинди.

photo

«Марказий Осиё – Хитой» форматининг яратилиши Хитой томонининг ташаббусидир. Ушбу форматдаги ҳамкорликнинг асосий мақсади сиёсий-дипломатик ҳамкорлик механизмларини такомиллаштириш, савдо, сармоя, транспорт, соғлиқни сақлаш, фан ва юқори технологиялар, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва маданият соҳаларида ҳамкорликни мустаҳкамлашдан иборат.

photo

photo

photo

Фото: gov.kz


Сўнгги хабарлар