Манғистаунинг диққатга сазовор жойлари акс этган фотокўргазма 20 кун давомида ўтказилади
Манғистаунинг диққатга сазовор жойлари акс эттирилган “Марс пейзажлари” кўргазмаси бўлиб ўтди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
Кўргазма вилоят туризм бошқармаси буюртмасига асосан «National Geographic Qazaqstan» журнали томонидан ташкил этилди. Бундан кўзланган асосий мақсад - минтақамизнинг туризм салоҳиятини халқаро миқёсда тарғиб қилиш, оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда кенг тарғиб этишдан иборат.
“Лойиҳа доирасидаги реклама-ахборот экспедициясида мамлакатимизнинг таниқли фотосуратчилари иштирок этиб, юртимизнинг муқаддас ва гўзал масканларига махсус саёҳатлар ташкил этилди. Ушбу экспедиция натижасида яратилган "Марс пейзажлари" махсус фотокўргазмаси Ақтау шаҳри меҳмонлари ва жамоатчилигига тақдим этилган. Кўргазманинг тантанали очилиши бўлиб ўтди ва қизил лента кесилди. Бу жуда юқори савияда ўтмоқда. Тадбирга ташриф буюрган вилоят ва шаҳар аҳолисига ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз”, – дейди Манғистау вилояти туризм бошқармаси “Туризмни тарғиб қилиш ва ривожлантириш” бўлими бошлиғи Гулсим Жариева.
Кўргазмага шаҳар аҳолисидан ташқари хориждан Италия ва Россия фуқаролари ташриф буюрди.
Улар суратларда акс этган шаҳарнинг диққатга сазовор жойларига қойил қолганликларини айтди.
Эслатиб ўтамиз, мазкур кўргазма 20 кун давомида Ақтау шаҳри 4-мавзесида жойлашган “Шум” савдо марказининг 2-қаватида томошабинлар эътиборига ҳавола этилади.
Муаллиф: Индира Сатенбай