13:56, 02 Март 2022 | GMT +5
«Манас» эпоси немис тилида нашр этилди
BISHKEK. Кazinform - «Манас» эпоси немис тилида нашр этилди. Бу ҳақда Германиянинг Қирғизистондаги элчихонасига таяниб, «Кабар» агентлиги маълум қилди, деб хабар беради Kazinform.
«Қирғизистон-Германия дипломатик муносабатларининг 30 йиллиги доирасида биз ўзгача бир дунё яратдик: «Манас» эпоси немис тилида комикслар билан безатилган ҳолда нашр этилди! Биз ҳозиргина биринчи нашрни олдик, унинг бўёғи ҳали қуримаган! « — дейилади хабарда.
«Манас» қомусий мерос бўлиб, у нафақат қирғиз халқининг тарихи ва анъаналари, балки бутун туркий давлатларнинг маънавий дунёси ҳақида ҳам бой маълумотлар беради. «Манас» – авлоддан-авлодга ўтиб келаётган қаҳрамонлик ва жасурлик анъаналари билан бирга куйланган достон. Унда қозоқ халқининг тарихига оид кўплаб ҳикоялар, қозоқ шеърияти билан оҳангдош жиҳатлар ҳам мавжуд.