07:16, 06 Февраль 2023 | GMT +5
Мамлакатнинг аксарият ҳудудларида беқарор об-ҳаво сақланиб қолади - Қазгидромет
ASTANA. Kazinform – «Қазгидромет» РДК бугун мамлакатнинг аксарият ҳудудларида беқарор об-ҳаво сақланиб қолишини маълум қилди, дея хабар беради Kazinform.
«Республикамизнинг аксарият қисми ҳанузгача антициклон ва у билан боғлиқ атмосфера фронтал қисмлари таъсирида. Шу сабабли, об-ҳаво беқарор бўлиб қолади, мамлакатнинг шимолий ярмида қор ёғиши, қор бўронлари бўлиши мумкин. Шимолда ёғингарчилик (ёмғир, қор кўринишида), кучли шамол эсиши, муз қотиши ва туман тушиши кутилмоқда», - дейилади хабарда.