07:04, 28 Апрель 2023 | GMT +5
Мамлакатнинг аксарият қисмида шамол кучаяди – Қазгидромет
ASTANА. Каzinform – «Қазгидромет» РДК 28 апрель куни кутилаётган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди, дея хабар беради Кazinform.

Корхона тарқатган маълумотларга кўра, атмосферанинг фронтал қисмлари ўтиши билан республиканинг жануби ва шимолида момақалдироқ бўлиб, ёмғир ёғиши мумкин. Қозоғистон бўйлаб шамол кучаяди, мамлакат жануби-шарқида чанг бўрони кузатилмоқда, шимол ва жануби-ғарбда туман тушади.