Мамлакатдан олиб кетилган капитални қайтариш тадбирлари зудлик билан амалга оширилсин – ҚР Президенти

NUR-SULTAN. Kazinform – Бизнесга босим ўтказаётган ҳуқуқ-тартибот идораларига нисбатан қаттиқ чоралар кўрилади. Бу ҳақда Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Ҳукуматнинг кенгайтирилган йиғилишида маълум қилди, дея хабар беради Kazinform.
None
None

«Иқтисодий ресурсларни ноқонуний жамлаш ва ноқонуний йўл билан олинган мулкни қайтариш ишлари бошланди. Шу муносабат билан тегишли комиссиялар тузилди. Бироқ, сўнгги пайтларда уларнинг фаолияти секинлашди. Товар бозорларини монополиядан чиқариш ва мамлакатдан ноқонуний олиб кетилган капитални қайтаришга қаратилган чора-тадбирлар зудлик билан амалга оширилиши керак», — деди Қасим-Жомарт Тоқаев.

Шу билан бирга, Президент ўз ишини ҳалоллик билан амалга ошираётган тадбиркорлик субъектларига халақит берадиган хатти-ҳаракатларга йўл қўймаслик бўйича кўрсатмалар берди.

«Бизда шундай маълумотлар бор. Жойларда тадбиркорларга босим ўтказиш ҳолатлари давом этмоқда. Агар шундай давом этса, ҳуқуқ-тартибот идораларининг ўзига нисбатан қатъий чоралар кўрилади», — деди Давлат раҳбари.

Сўнгги хабарлар