Максим Бакиевнинг 200 миллион долларини Қирғизистонга қайтариш жараёни бошланди

None
None
BISHKEK. КАBAR –Kazinform– Қирғизистон Республикаси Президенти Садир Жапаров Максим Бакиевнинг мулки, шунингдек, Алексей Ширшовга тегишли бўлган «Дастан» корпорациясининг 100 фоиз акциялари давлатга ўтказилиши кераклигини айтди, деб хабар беради Kazinform Кabar агентлигига таяниб.

Президент Садир Жапаров «Дастан» ТМК ОАЖ бошқаруви собиқ раиси А.Ширшовнинг ҳибсга олиниши тафсилотларини маълум қилди.

«А.Ширшов ҳақида жамоатчиликка, шов-шув кўтараётганларга тўлиқ мълумот бераман. Бизнинг ишимизда ҳеч қандай сир йўқ. Тахминан 6-7 ой олдин А.Ширшов ёрдамчиларим орқали биз билан боғланди. Улар менга Максим Бакиевнинг 200 миллион доллари ҳибсга олинган банкни топиб олганини айтишди. Қирғизистондами, деб сўрадим, у билан хориждан телефон орқали боғланганини айтишди», — деди Садир Жапаров.

Президент зудлик билан Бош прокуратура, Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси ва Ички ишлар вазирлигига 2010 йилда унга нисбатан нима учун ва қандай ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилганини аниқлаш бўйича топшириқ берганини таъкидлади. Натижада А.Ширшовга нисбатан бирорта ҳам жиноят иши қўзғатилмагани, қидирувда эмаслиги маълум қилинди.

Худди шу куни ўша 200 миллион долларни қайтариш бўйича иш бошланди. Ўшандан буён бу ишларнинг 60-70 фоизи бажарилган.

Аввалроқ 2019 йил 20 март куни Максим Бакиевнинг 4,5 миллион доллари республика бюджетига қайтарилгани хабар қилинганди.

Сўнгги хабарлар
telegram