Ихтисослаштирилган қорамол биржаси Туркистонда қурилади
ASTANA. Kazinform — Туркистон вилоятида 12 минг бош қорамол учун мўлжалланган ихтисослаштирилган мол биржаси барпо этилади. Бу ҳақда ҚР Қишлоқ хўжалиги вазирлиги маълум қилди.

“2024 йил бошидан Қозоғистонда гўшт йўналишидаги чорвачиликка австралиялик технологияларни жорий этиш ишлари бошланди. Жумладан, ерда озиқлантириш, ишлаб чиқариш харажатларини камайтириш, чиқиндисиз ишлаб чиқариш тизимини яратиш ва умумий самарадорликни ошириш борасида австралиялик ҳамкорларнинг илғор тажрибаси татбиқ этилмоқда. Шу тажрибани босқичма-босқич амалга ошириш доирасида Туркистон вилоятида 12 минг бошга мўлжалланган ихтисослаштирилган мол биржасини қуриш режалаштирилган. Ҳозирда лойиҳа-смета ҳужжатларини тайёрлаш ишлари олиб борилмоқда”, — дейилади вазирликнинг агентлик сўровига жавобида.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йил ноябрида бўлиб ўтган қишлоқ хўжалиги ходимларининг биринчи форумида Президент Қасим-Жомарт Тоқаев нега мол савдоси учун биржа ташкил этилаётганини тушунтирган эди:
“Ҳукумат биринчи ихтисослаштирилган биржани очишни бошлади. Бу мажмуада мол савдоси замонавий қоидалар асосида амалга оширилади ва фермерлар билан истеъмолчилар ўртасида ортиқча воситачилар бўлмайди”, – деган эди Президент.