Қозоғистонлик тадбиркорлар зайтун етиштирмоқчи

зайтун
Фото: elmundo.uecdn.es

Манғистау вилоятида тажриба тариқасида 2 минг дона асл зайтун дарахти экилди. Бу ҳақда пойтахтда бўлиб ўтган ҳисобот брифингида вилоят ҳокими Нурлан Ноғаев маълум қилди, дея хабар беради Kazinform.

“Бу йил эътиборга молик бир масала шундаки, маҳаллий ишбилармонлар Манғистау вилоятида зайтун кўчатларини экиш масаласини тажриба тариқасида ўз зиммаларига олишмоқда. Айни пайтда 2 мингта асл зайтун дарахти экилган бўлиб, улар тажриба тариқасида Арис ва Жаркент шаҳарларида экилган. Бу тажриба ижобий натижа берса, 10 минг гектаргача зайту экиб, ёгини сотувга чикариб, бизнесни йулга куйишни мулдалламокчи”, - деди у Марказий коммуникациялар хизматида.

10 ойлик якунларига кўра, умуман вилоятда қишлоқ хўжалиги тармоғида ўтган йилнинг ҳисобот даврига нисбатан ўсиш кузатилмоқда. Жорий йилда умумий қиймати 1 миллиард бўлган 4 та лойиҳа амалга оширилиб, 80 та янги иш ўрни яратилди. Улар орасида озиқ-овқат маҳсулотларини сақлаш омборлари, иссиқхона мажмуаси, гўштни қайта ишлаш корхонаси, гўшт маҳсулотларини консервалаш лойиҳалари амалга оширилди.

“Келгусида 5 та лойихани амалга оширишни, жумладан 4 та иссикхона куришни режалаштирганмиз. Чунки озиқ-овқатимизнинг 84 фоизи ташқаридан келади. Биз бу қарамликни камайтириш учун иссиқхоналарни қўшамиз. Шу билан бирга, озиқ-овқат маҳсулотларини сақлаш омборларини қуриш масаласи ҳам мавжуд. Бу лойиҳалар қиймати 2,2 миллиард тенгени ташкил этади”, - деди вилоят ҳокими.

Сўнгги хабарлар