Мағзум Мирзағалиев Президентга «ҚазМунайГаз» фаолияти ҳақида маълумот берди

ASTANА. Каzinform – Президент Қасим-Жомарт Тоқаев «ҚазМунайГаз» МК» АЖ бошқаруви раиси Мағзум Мирзағалиевни қабул қилди, дея хабар беради Каzinform Ақордага таяниб.
None
Фото: akorda.kz

Давлат раҳбарига компаниянинг жорий йилнинг биринчи ярмидаги операцион-молиявий фаолияти якунлари тўғрисида маълумот берилди. Президентга маълум қилиндики, «ҚазМунайГаз» акциядорлик жамияти ўтган йилнинг шу даврига нисбатан барча асосий кўрсаткичлар бўйича ўсишга эришди.

Мағзум Мирзағалиев йирик сармоявий лойиҳаларни амалга ошириш, хусусан, Атирау вилоятида қуввати йилига 1250 минг тонна бўлган полиэтилен заводи ва Манғистау вилоятининг Жанаўзен шаҳрида қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланган ҳолда фаолият юритувчи гибрид электр станцияси қурилиши ҳақида гапирди.

Давлат раҳбарига нефтни қайта ишлаш заводларининг фаолияти, ёқилғи-мойлаш материаллари ишлаб чиқариш суръати ва уларнинг захираларини шакллантириш ҳақида маълумот берилди. Хусусан, «ҚазМунайГаз» Франциянинг Air Liquide компанияси билан ҳамкорликда Павлодар нефть-кимё заводида 160 минг тоннагача қишки дизель ёқилғиси ишлаб чиқариш имконини берувчи лойиҳани амалга ошириш ниятида.

Учрашув якунида Қасим-Жомарт Тоқаев геология-қидирув ишларини ривожлантириш ва истиқболли қидирув объектларини ўрганиш учун йирик инвесторларни жалб қилиш бўйича қатор топшириқлар берди.


Сўнгги хабарлар