Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосида 4 та ҳарф ўзгартирилиши мумкин

Ўзбек алифбоси
Фото: ЎзА\Носиржон Ҳайдаров

Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини такомиллаштириш масалаларига бағишланган республика илмий-назарий конференцияси бўлиб ўтди, деб хабар беради Kazinform UzAга таяниб.

Анжуманда Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ҳузурида иш олиб борган лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини ислоҳ қилиш бўйича ишчи гуруҳнинг хулосалари эълон қилинди.

Конференцияда таклиф сифатида Ишчи гуруҳ томонидан 28 та ҳарф, 1 та ҳарфлар бирикмаси ва тутуқ белгисидан таркиб топган такомиллаштирилган алифбо лойиҳаси эълон қилинди. Бунда қуйидаги 4 та ҳарф шаклини бироз ўзгартириш таклиф этилмоқда:

Oʻ – Õ

Gʻ – Ğ

Ch – C

Sh – Ş

Мутахассисларнинг фикрича, ушбу лойиҳа вариантини яратишда илмий, мантиқий, таълимий, техник жиҳатлар эътиборга олинган.

Сўнгги хабарлар
telegram