Лос-Анжелесда катта асаларилар тўдаси маҳаллий аҳолига ҳужум қилди

None
Фото: Gettyimages.ru, Bloomberg Creative Photos
ASTANA. Kazinform - Лос-Анжелеснинг Энcино туманида арилар тўдаси аҳолига ҳужум қилганидан сўнг икки киши касалхонага ётқизилди, дея хабар берада Kazinform Los Angeles Timesга таяниб.

Воқеа жойига келган полиция ходими ҳам ҳашарот чақишидан азият чекди.

Тармоқда офицернинг ўзидан асалариларни ҳайдаб чиқаришга урингани, ерга қулагани ва ўрнидан турмоқчи бўлганида иккинчи марта қулагани акс этган кадрлар пайдо бўлди.

Аҳоли орасида тартибсизлик ва тиқилинч ҳукм сурди. Қутқарувчилар асаларилар тўдасини кўпик билан суғоришни бошладилар.

Кейинроқ воқеа жойига профессионал асаларичилар чақирилди.


Сўнгги хабарлар
telegram