10:06, 09 Сентябрь 2022 | GMT +5
Лондонда инглиз тилида нашр этилган «Ахмет Байтурсинули ва Алаш» китобининг тақдимоти бўлиб ўтди
LONDON. Kazinform – Лондонда Ахмет Байтурсинули таваллудининг 150 йиллиги муносабати билан анжуман бўлиб ўтди. Тадбирда илк бор инглиз тилига таржима қилинган «Ахмет Байтурсинули ва Алаш» китоби тақдимоти ўтказилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Ахмет Байтурсинули ва Алаш» китобини инглиз тилига таржима қилган таржимонлардан бири - Арч Тэйтдир. Унгача Шокан Уалихановнинг танланган асарларини ҳам таржима қилган. Лекин асл тилдан эмас, рус тилидан.
Қозоғистоннинг Буюк Британиядаги элчихонаси томонидан ташкил этилган тадбирда Британия ижодкор зиёлилари вакиллари иштирок этди. Инглиз шоир-ёзувчилари ва таржимонларига Ахмет Байтурсинули ҳаёти ва ижоди билан чуқурроқ танишиш имконияти яратилди.
Китоб Миллий таржима бюроси томонидан нашр этилган.
Муаллиф: Ғалимжан Қараманули
Фото: ҚР Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллигидаги элчихонаси