Литвада Мухтор Авезов таваллудининг 125 йиллиги нишонланди

Қозоғистон дипломатлари М.Авезов ижоди, мутафаккир шоир Абай Қўнонбоев ҳаёти ҳақида ҳикоя қилувчи жаҳон адабиёти дурдона асарининг тайёрланиш тарихи ҳақида сўзлаб берди.
Тадбирга онлайн тарзда қўшилган М.Авезовнинг набираси, арабшунос олим Зифа-Алуа Авезова бундай имконият учун Қозоғистон Республикаси Элчихонаси ва «Жара» нашриёт-матбаа ижодий уйига ўз миннатдорчилигини билдирди.
А.Мицкевич номидаги Вилнюс вилоят кутубхонаси директори Эмилия Банионите «Абай йўли» романининг янги нашри 2020 йилда пойтахтдаги кутубхонада очилган Абай Кўнонбаули номидаги ўқув залининг дурдонасига айланишини таъкидлади.
Тадбир доирасида Абай шеърларига таржима қилинган мусиқий асарлар, жумладан, литвача ҳам ижро этилди.
Шунингдек, Элчихона дипломатлари меҳмонларга юбилейлари нафақат Қозоғистонда, балки бутун дунёда нишонланаётган қозоқ халқининг икки кўзга кўринган вакили – Аҳмет Байтурсинов ва Роза Бағланованинг ҳаёти ва фаолияти ҳақида сўзлаб берди.
Кеча сўнгида меҳмонлар қозоқ адабиёти, маданияти ва халқ тарихи билан яқиндан танишиш имконияти яратилгани учун миннатдорчилик билдирди.
2020 йил 14 декабр куни М.Авезовнинг литва тилида қайта нашр этилган «Абай йщли» романи ва Ануар Алимжановнинг «Устознинг қайтиши» қиссасининг биринчи тақдимоти пандемия авжида онлайн тарзда бўлиб ўтди. Нашр этилган китоблар Литванинг барча минтақавий ва бошқа йирик кутубхоналарига совға қилинади.
Фото: gov.kz