Литвада Абай ва ал-Фаробий ҳақидаги китоблар тақдимоти бўлиб ўтди
Бу ҳақда Қозоғистон Республикасининг Литвадаги Элчихонаси маълум қилди.
«Литвалик китобхонлар эътиборига буюк Шарқ мутафаккири Абу Наср ал-Фаробий ҳамда буюк қозоқ шоири Абай Қўнонбоев ҳақида ёзилган элликдан зиёд китоб ҳавола этилди», - дейилган хабарда.
Кўргазмада Қозоғистон ва Литва нашриёт ва матбаа уйлари ўртасида музокаралар олиб борилиб, Нурсултон Назарбоевнинг «Маънавий янгиланиш» ва «Буюк Даланинг 7 жиҳати» номли дастуриламал мақолалари юзасидан илмий изланишлар олиб бориш, шунингдек бадъий асарлар чоп этиш бўйича келишувларга эришилди.
Халқаро Вильнюс китоблар кўргазмаси Болтиқ бўйи мамлакатларининг энг йирик кўргазмаларидан бири ҳисобланади.
4 кунлик кўргазмада 500дан зиёд маданий тадбирлар ўтказилиши режалаштирилган. Уларни томоша қилиш учун 60 000-дан зиёд одам келиши кутилмоқда.
Муаллиф: Кунсултан Отарбай