Литва Ташқи ишлар вазири Қозоғистонга ташриф буюрди

ASTANA. Kazinform - Литва Республикаси Ташқи ишлар вазири Габриэлюс Ландсбергис Қозоғистонга расмий ташриф билан келди, деб хабар бермоқда Kazinform мухбири.
None
None

Литва Республикаси Ташқи ишлар вазири Габриэлюс Ландсбергиснинг Қозоғистонга расмий ташрифи доирасида Қозоғистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – Ташқи ишлар вазири Мухтар Тилеуберди литвалик ҳамкасби билан музокаралар якунлари ҳақида ОАВ учун баёнот берди.

«Бугун биз жаноб Габриэлюс Ландсбергис билан Қозоғистон ва Литва ўртасидаги сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар ҳамкорликнинг ҳолати ва истиқболларини муҳокама қилдик, халқаро кун тартибидаги долзарб масалалар юзасидан фикр алмашдик.

Литвалик дўстларимизнинг Астанага ташрифи Қозоғистон ва Литва ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллигига мўлжалланган», - деди Мухтар Тилеуберди.

«Шу йиллар давомида барча даражаларда ишончли мулоқот йўлга қўйилди ва қўллаб-қувватланди, бу мамлакатлар ўртасидаги икки ва кўп томонлама конструктив муносабатлар ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда», — деди ҚР Ташқи ишлар вазири.

Бош вазир ўринбосари Вильнюс Астана учун ҳам Болтиқбўйи минтақасида, ҳам бутун Европа Иттифоқида муҳим ва ишончли ҳамкор эканини таъкидлади.

2016 йилда Литва биринчилардан бўлиб Қозоғистон Республикаси ва Европа Иттифоқи ўртасида Кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битимни (КПА) ратификация қилди, бу эса Қозоғистоннинг Европа Иттифоқи мамлакатлари билан 29 йўналиш бўйича ҳамкорлигининг ҳуқуқий асосини яратди.

Ушбу келишув қоидаларини амалга ошириш Қозоғистон ва Европа Иттифоқига аъзо давлатлар ўртасидаги сиёсий ҳамкорлик уфқини кенгайтиришга ҳамда икки томонлама форматда ҳам, минтақавий ва глобал даражада ҳам иқтисодий алоқаларни чуқурлаштиришга ёрдам беради.

Турли халқаро майдонларда ўзаро қўллаб-қувватлаш Қозоғистон-Литва ҳамкорлигининг ўзига хос услубига айланиб бормоқда», — деди Мухтар Тилеуберди.

Муаллиф: Есимжан Нақтибай

Сўнгги хабарлар