LET L-410 русумли иккинчи самолёт Ўзбекистонга олиб келинди

None
Фото: UzA
TASHKENT. Kazinform - Uzbekistan Airways компанияси Чехияда ишлаб чиқарилган LET L-410 русумли иккинчи енгил самолётни қабул қилди. Ушбу самолёт Ўзбекистоннинг Зомин, Зарафшон, Шаҳрисабз, Сўх ва бошқа шаҳарларига парвозларни амалга ошириши айтилмоқда. Бу ҳақда Kazinform UzAга таяниб хабар беради.

Маълум қилинишича, LET L-410 турбовинтли самолёти 19 йўловчига мўлжалланган бўлиб, у деярли ҳар қандай турдаги учиш-қўниш йўлаги, жумладан узунлиги 510 метр ва ундан юқори бўлган ўта қисқа йўлакларда ҳам учиш ва қўнишларни амалга ошира олади.

«Бу русумдаги биринчи самолёт Тошкентга июль ойининг ўрталарида олиб келинган эди. Ҳозирги кунда унда пойтахтимиздан Самарқанд ва Зоминга парвозлар амалга оширилмоқда», - дейилади агентлик хабарида.


Сўнгги хабарлар
telegram