Лавров 22-23 апрель кунлари Ўзбекистонга ташриф буюради

MOSCOW. Kazinform – Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров 22-23 апрель кунлари расмий ташриф билан Тошкентда бўлади. Бу ҳақда Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова брифингда маълум қилди, деб хабар беради ТАСС.

АҚШ Ресейді Қытаймен араздастырмайды - Лавров
Фото: РФ ТИВ

“Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров 22-23 апрель кунлари расмий ташриф билан Ўзбекистонда бўлади”, – деди дипломат.

Унинг айтишича, Россия ташқи ишлар вазирининг Тошкентга ташрифи давомида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев билан учрашувлар, шунингдек, республика ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов билан батафсил музокаралар ўтказиш режалаштирилган.

Бунгача Россияда ота-она қарамоғисиз қолган икки бола Ўзбекистонга олиб келингани ҳақида ёзган эдик.

Сўнгги хабарлар