Лаосда қадимги одам қолдиқлари топилди
«Ушбу кашфиёт Там-Па-Лин ғорини ўрганиш тарихидаги муҳим кашфиётдир. Энди биз одамлар Жануби-Шарқий Осиёнинг ушбу ҳудудига биринчи марта қачон кириб келганини, Homo sapiensнинг биринчи вакиллари мазкур ғорда қанча вақт яшагани, улар ушбу минтақага қайси йўналишлар бўйлаб кўчиб ўтганини аниқ айтишимиз мумкин, деди Макуори университети (Австралия) доценти Кира Уэстэвэй.
Ҳозиргача олимлар биринчи сапиенслар Хитой ва Шарқий ва Жануби-Шарқий Осиёнинг бошқа мамлакатлари ҳудудига тахминан 70-60 минг йил олдин кирган деб тахмин қилишган.
Янги тадқиқот муаллифлари одамларнинг Шарқий ва Жануби-Шарқий Осиё ҳудудига бундан ҳам эртароқ, тахминан 77-86 минг йил олдин келиб ўрнашган бўлиши мумкинлиги ҳақидаги биринчи далилларни топишди. Олимлар уларни Лаос шимолидаги Па-Хан тоғининг тепасида жойлашган Там-Па-Лин ғорида олиб борилган қазишмалар пайтида топилган сўнгги топилмаларни ўрганиш чоғида аниқлашди.