10:22, 25 Июль 2022 | GMT +5
КВИ: Қозоғистонда касалланганлар орасида 32 нафар беморнинг аҳволи оғир
NUR-SULTAN. Kazinform – 25 июлдаги маълумотларга кўра, Қозоғистонда коронавирус инфекциясидан 18 962 киши даволанмоқда, шу жумладан 1280 бемор шифохоналарда, 17 682 бемор амбулатор шароитда даволанмоқда, дея хабар беради Kazinform.
CОVID-19 тарқалишининг олдини олиш бўйича идоралараро комиссия вирусни юқтирганлар орасида 32 кишининг аҳволи оғир эканини маълум қилди. 7 нафари ўта оғир аҳволда, 5 киши нафас олиш аппаратига уланган.