10:27, 27 Июль 2022 | GMT +6
КВИ: Қозоғистонда эмланганлар сони 9,5 млндан ошди
NUR-SULTAN. Kazinform – 26 июл ҳолатига кўра, Қозоғистонда коронавирус инфекциясига қарши вакцинанинг I компонентини 9 547 152 киши ва II компонентини эса 9 328 091 киши олди, деб хабар беради Kazinform CОVID-19 тарқалишининг олдини олиш бўйича идоралараро комиссиясининг Теlegram-каналига таяниб.
«Pfizer» вакцинасининг биринчи дозасини 1 232 019 киши, иккинчи дозасини эса 1 181 109 киши олди.
Улардан: I компонентни - 869 898 нафар ўсмирлар, 41 338 нафар ҳомиладор аёллар, 145 113 нафар эмизикли аёллар олди.
II компонентни - 851 495 нафар ўсмирлар, 39 041 нафар ҳомиладор аёллар, 140 510 нафар эмизикли аёллар олди.